Қорақалпоғистон ва Хоразмда шамол уйлар томини учириб кетди (фото)

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кучли шамол сабаб дарахтлар қулаб тушди ва уйлар томи учиб кетди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” хабар қилди.  

Хоразм вилояти ҳудудида кузатилган кучли шамол оқибатида баъзи жойларда дарахтларнинг қулаши, электр узатиш ҳаво линияларининг узилиши ҳамда айрим хонадонларнинг томига зарар етиши ҳолатлари қайд этилган.

Шунингдек, кучли шамол Қорақалпоғистон Республикасида ҳам уйларнинг томини учириб юборган. Дарахтлар қулаб, электр тармоқларида носозликлар вужудга келган. 

Вазият мутасадди ташкилотлар томонидан тўлиқ назоратга олинган. Иккала ҳудуддаги барча носозликларни бартараф этиш ва истеъмолчиларнинг электр таъминотини қайта тиклаш чоралари кўрилган.

“Келтирилган ноқулайлик учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқиб, 14-17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши ҳақида огоҳлантирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм Қорақалпоғистон кучли шамол талафот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг