Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Доно Бобохонова вафот этди
Маданият-санъат
−
15 Апрель 14540 1 дақиқа
Бугун, 15 апрель куни Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Доно Бобоханова 80 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбек давлат драма театри хабар берди.
Маълумот учун, Доно Бобохонова 1946 йил 20 ноябрда Қозоғистонда туғилган. У Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаб, фаолиятини Ёш гвардия театрида бошлаган. 1996 йили “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган.
Актриса миллий саҳна санъати ривожига улкан ҳисса қўшган ҳамда бетакрор образлар яратган. Актриса “Бозор кўрмаган йигит” ва “Гап йўқ” теленовеллаларидаги роллари билан танилган. Шунингдек, ижоди давомида “Тилим қурсин”, “Чол ва набира”, “Берлин-Оққўрғон” каби кўплаб фильмларда маҳоратли роль ижро этган. У Ўзбекистон Давлат драма театрида яратган қатор образлари билан мухлислари ёдида қолган. Доно Бобохонова тўққиз набира ва тўрт эваранинг бувиси эди.
QALAMPIR.UZ марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель