“Заправка”ларда нақдсиз тўловлар тушумни қанчага оширгани айтилди

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 апрелидан транспорт воситаларига ёқилғи қуйиш шохобчаларида нақдсиз ҳисоб-китобларга ўтилганидан сўнг кунлик тушумлар кўрсаткичи кескин ошди. Бу ҳақда Марказий банк хабар қилди.

Маълумотларга кўра, март ойида жами ўртача кунлик тушум 102,6 млрд сўмни ташкил этган. Шундан, нақд пул орқали тўловлар жами тушумнинг 58,1 фоизига, нақдсиз тўловлар эса 41,9 фоизига тўғри келган. Апрель ойининг илк кунида ушбу кўрсаткич 93,2 млрдга, 2 апрелда эса 152,6 млрд сўмга етган.

Бир кунлик нақдсиз тушумларнинг қарийб 90 фоизи амалдаги банк карталари ҳиссасига тўғри келган. Ушбу тўловлар асосан QR-кодлар орқали амалга оширилган.

Шунингдек, нақдсиз тўлов кўрсаткичлари 1-2 апрель кунлари қуйидагича бўлган:

QR-кодлар орқали тўловлар:

  • 1 апрель: 8,2 млрд сўм;
  • 2 апрель: 7,7 млрд сўм.

Момент карталар орқали:

  • 1 апрель: 1,6 млрд сўм;
  • 2 апрель: 3,6 млрд сўм (кескин ўсиш).

Ёқилғи карталар орқали:

  • 1 апрель: 2,4 млрд сўм;
  • 2 апрель: 2,5 млрд сўм.

Мавжуд банк карталари орқали:

  • 1 апрель: 80,9 млрд сўм;
  • 2 апрель: 138,6 млрд сўм.

Айни пайтда банклар ва тўлов ташкилотлари томонидан турли акциялар, кешбек дастурлари ҳамда янги тўлов усуллари, жумладан, момент ва махсус карталар фаол жорий этилмоқда.

Шунингдек, Марказий банк тўловлар ёки банк хизматлари бўйича саволлар юзага келганда, тегишли банклар ва тўлов ташкилотларининг алоқа марказлари орқали мурожаат қилиш мумкинлигини маълум қилган.

Маълумот ўрнида, момент карталар дарҳол ишлатиладиган банк карталари бўлиб, уларни олгандан сўнг ҳисоб рақами ёки маблағни кутмасдан дарҳол ишлатиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 1 апрелдан эътиборан транспортларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспортларни зарядлаш бўйича хизматлар нақд пулсиз амалга ошилриши хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк кунлик тушум нақдсиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг