“Халқим, кечиринг”. Оҳангаронда болани калтаклаган тарбиячи узр сўради (видео)

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи болалардан бирига жисмоний куч ишлатиб, уни турли ножўя сўзлар билан ҳақоратлаган тарбиячи ишдан олингани хабар қилинган эди. Ҳолат юзасидан бугун, 8 апрель куни собиқ тарбиячи Ш.А. халқдан узр сўраган видеомурожаатини эълон қилди.

Аёл ўз мурожаатида пушаймонлигини билдириб, бу ишни қайтармасликка ваъда берган.

“Қилган ишимдан пушаймонман. Халқимдан узр сўрайман. Бу ишни бошқа қайтармасликка сўз бераман. Жуда қаттиқ пушаймонман. Илтимос, халқим, кечиринглар”, деган Ш.А. 

Қайд этиш жоиз, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдириб, ўрганиш олиб боришини билдирганди. Ўрганишдан сўнг, мазкур мактабгача таълим ташкилоти мудирасининг видео тарқалган кундаёқ чиқарган буйруғига биноан тарбиячи Ш.А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги 27-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи машғулот жараёнида болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлганди.

Шунингдек, Фарғона вилоятидаги боғчалардан бирида болалардан дадасининг ҳиди қанақа эканини сўраган тарбиячига “ҳайфсан” жазо чораси қўлланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Оҳангарон тарбиячи узр сўради болани калтаклаган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг