“Сити” “Ливерпуль”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади

Спорт

image

Бугун, 4 апрель куни Англия кубоги чорак финал учрашувидан ўрин олган “Манчестер Сити” – “Ливерпуль” учрашуви якунига етди. Абдуқодир Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.

Беллашувнинг 38-дақиқасига келиб мезбонлар фойдасига пенальти белгиланди ва 11 метрлик нуқтадан Эрлинг Ҳоланд адашмади. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Ҳоланд бош билан Мамардашвили қўриқлаётган дарвозани яна бир бор ишғол қилиб, дублни расмийлаштириб қўйди.

Иккинчи бўлимни фаол бошлаши кутилган Арне Слот шогирдлари тайм бошидаёқ учинчи бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди – Антуан Семеньо 50-дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйди. Орадан 8 дақиқа ўтиб Ҳоланд баҳсдаги ўзининг учинчи, жамоасининг эса ўйиндаги тўртинчи голини киритди. 64-дақиқага келиб “Сити” дарвозаси томон пенальти белгиланди ва Салоҳнинг ижросини “шаҳарликлар” посбони Жеймс Траффорд бартараф этди. Учрашувда бошқа гол киритилмади ва “Манчестер Сити” ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
 
Учрашувда тўлиқ ҳаракат қилган Абдуқодир Ҳусанов “SofaScore” томонидан 7.5 баллга лойиқ кўрилди.

Рамазон Усанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Манчестер Сити Ливерпуль Англия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг