10 минг доллар эвазига суд ҳукмини ўзгартирмоқчи бўлган адвокат ушланди
3-саҳифа
−
02 Апрель 3387 1 дақиқа
Тошкент вилоятида адвокат 2 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини енгилроқ жазога алмаштириб беришни ваъда қилиб, 10 минг доллар олган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда адвокатлик бюроси адвокати маҳаллий фуқарога нисбатан суд идоралари томонидан тайинланган 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўзининг суд тизимидаги танишлари орқали озодликни чеклаш жазосига ўзгартириб бериш эвазига 10 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси 1500 АҚШ доллари пора олаётганда қўлга тушганди.
Live
БарчасиИсроил Байрутга зарба бермоқда
05 Апрель