Ўзбекистонга Россия ва Қозоғистондан кўчиб келувчилар сони кўпайди
Жамият
−
31 Март 18454 1 дақиқа
2025 йил давомида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан 1 159 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келди ва уларнинг катта қисми Россия ва Қозоғистон мамлакатларига тўғри келади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Қўмита маълумотига кўра, ўтган йилда хорижий давлатлардан жами 1 159 нафар шахс Ўзбекистонга доимий яшаш учун кўчиб келган.
Кўчиб келганларнинг асосий қисми Россия ҳиссасига тўғри келиб, умумий кўрсаткичнинг 39,9 фоизини ташкил этган. Қозоғистондан келганлар улуши 20,3 фоизни, Тожикистондан келганлар эса 10,3 фоизни ташкил қилган. Шунингдек, Қирғизистондан 4,3 фоиз, Туркманистондан 3,1 фоиз кўчиб келганлар қайд этилган. Қолган 22,1 фоиз эса бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.
Ҳудудлар кесимида эса доимий яшаш учун кўчиб келганларнинг энг кўп қисми Тошкент шаҳрига – 698 кишига тўғри келган. Шунингдек, Тошкент вилоятига 275 киши ва Қорақалпоғистон Республикасига 101 киши кўчиб келган.
Қолаверса, Сирдарё вилоятига 24, Фарғона вилоятига 14, Жиззах ва Навоий вилоятларига 12, Бухоро вилоятига 11, Хоразм вилоятига 7, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларига 2, Наманган вилоятига эса 1 киши кўчиб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йил якунларига кўра, АҚШни тарк этганлар сони мамлакатга кўчиб келганлардан 150 минг кишига кўп бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиИсроил Байрутга зарба бермоқда
05 Апрель