“Уларнинг ҳаммаси йўқ қилинди”. Трамп Эронда режим ўзгарганини айтди
Олам
−
30 Март 7000 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп операциялар натижасида Эрон режими аллақачон ўзгаргани ва янги раҳбарлар тайинланганини айтди. Бу ҳақда у кеча, 29 март куни журналистлар билан учрашувда сўз очди.
“ Агар сиз кўрган бўлсангиз, режим аллақачон ўзгарган,чунки бир режим йўқ қилинди, вайрон қилинди, уларнинг барчаси ўлди. Кейинги режимнинг аксарияти ўлик", деган Трамп.
Шунингдек, Трамп янги раҳбарият ҳам тайинланганини айтган, аммо у кимни назарда тутаётгани ва АҚШ айнан ким билан иш олиб бораётганини очиқламаган.
Бундан ташқари, Трамп ҳозирги Эрон раҳбарларини “мутлақо бошқа одамлар” ва “жуда профессионал шахслар” деб атаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Эроннинг янги Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий ҳақида анчадан бери ҳеч қандай янгилик олмаганини таъкидлаб, унинг вафот этганини тахмин қилганди. Трамп Али Хоманаийнинг ўғли ва Эроннинг янги Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий ё ўлган, ёки оғир жароҳатланган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги даъволарини такрорлаган.
Live
БарчасиБлогер “Real Sanjik” иши судга оширилди
08 Апрель