Ўзбекистонда футболчилар даромад солиғидан озод этилди

Спорт

image

Жорий йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Суперлига ва Про-лигасида тўп сурадиган футболчилар 3 йил муддатга даромад солиғидан озод қилинади. Бу ҳақда “Спорт соҳасини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида сўз боради.  

Унга кўра, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб давлат Суперлига клубларига бу йил 35 млрд сўмдан, 2027 йилда 30 млрд сўмдан, 2028 йилда 25 млрд сўмдан пул беради. Шунингдек, давлат идораси ҳамда спорт федерациясини бошқараётган амалдорлар биринчи иш жойига тегишли маблағлардан федерацияга ҳам бериш ҳуқуқини олди.

Қарорга асосан, Спорт вазирлиги ҳузурида Спорт соҳасида ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма давлат бюджети ва бошқа манбалардан молиялаштирилади.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг спорт соҳаси учун ажратадиган ҳомийлик маблағлари ҳам шу жамғармага йўналтирилади. 

2026 йилда жамғармага давлат бюджетидан 700 млрд сўм ажратилади. Шу маблағ ҳисобидан, Суперлигадаги ҳар бир футбол клубига жорий йилда 35 млрд сўмдан берилади.

2027 йилда Суперлига клубларига 30 млрд сўмдан, 2028 йилда 25 млрд сўмдан берилади.

2026 йил 1 апрелдан 2029 йил 1 апрелга қадар Суперлига ва Про-лигада иштирок этувчи футбол клубларининг футболчилари жисмоний шахслардан эса олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод этилади. Бу имтиёз муайян тартибда бошқа спорт турлари бўйича мураббийларга, шу жумладан хорижлик тренерларга ҳам тааллуқли бўлади.

Спорт федерацияларига раҳбар сифатида сайланган давлат ташкилотлари раҳбарлари эндиликда ўзи бошқараётган давлат ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағларини ўзи бошқараётган спорт уюшмасига бериши мумкин. Бунда Республика комиссияси билан келишиш талаб этилади. Бундай ҳуқуқ спорт уюшмаларига раҳбар сифатида сайланган давлат иштирокидаги корхоналарнинг раисларига ҳам тегишли бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Суперлига Про-лига даромад солиғи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг