Пoкистон Афғонистонни яна ўққа тутди. Қурбонлар бор

Олам

image

Кеча, 25 март куни Покистон Афғонистоннинг Кунор вилоятига қилган ҳужуми оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Afghanistan International” хабар берди.

Қайд этилишича, Покистон сўнгги 24 соат ичида Кунор вилоят маркази ҳамда Саркано, Маногай ва Нари туманларига 85 та миномёт снаряди отган. Ҳужумлар оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, яна 7 киши жароҳатланган.

Афғонистон Ахборот ва маданият бошқармаси вакиллари жабрланганлар тинч аҳоли эканини, улар орасида аёллар ва болалар ҳам борлигини маълум қилган.

“Нари туманидаги Пашангар ҳудудида миномёт снаряди тураржой биносига тушиб, бир киши ҳалок бўлган, яна уч киши, жумладан, аёллар ва болалар жароҳатланган”, дейди вилоят полицияси қўмондонлиги матбуот котиби Фарид Деҳқон.

Шунингдек, Саркано туманига қилинган ҳужумларда яна 3 нафар тинч аҳоли жароҳат олган.

Ҳозирча Покистон расмийлари ушбу ҳужумлар юзасидан изоҳ бермаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон ва Покистон ўртасидаги тўқнашувларда камида 42 нафар афғонистонлик ҳалок бўлди, 104 киши эса жароҳатланган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон ҳужум Қурбон Пoкистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг