Ўзбекистонда дори ва тиббий буюмлар бозори 2,5 млрд долларга яқинлашди

Жамият

image

Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббий буюмлар бозори 2,5 миллиард долларга яқинлашди. Бу ҳақда бугун, 5 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, тадбирда фармацевтика корхоналари вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Давлат раҳбари ушбу соҳа инсон саломатлиги, ҳаёт сифати, керак бўлса, иқтисодий хавфсизлик билан ҳам боғлиқ эканини таъкидлаган.

Яратилган шароитлар ҳисобига сўнгги тўққиз йилда соҳага 1,8 миллиард доллар инвестиция киритилиб, 140 та янги қувват ишга тушган, корхоналар сони 300 дан ошган, шундан 58 таси дори ишлаб чиқарувчилар.

Ишлаб чиқариш ҳажми 3,5 марта ўсиб, 7 триллион 300 миллиард сўмдан ортган, маҳаллий дори воситалари эса 2 карра кўпайган. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулотлари 55 та давлатга кириб борган. Фармацевтика соҳасидаги иш ўринлари сони 40 мингдан ошган.

Умуман, Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббий буюмлар бозори 2,5 миллиард долларга яқинлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

фармацевтика дори воситалари тиббий буюмлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг