Литва минадан фойдаланишни чекловчи конвенциядан чиқди

Олам

image

Литва пиёдаларга қарши миналарни қўллаш, захиралаш, ишлаб чиқариш ва узатишни тақиқловчи ҳамда уларни йўқ қилишни назарда тутувчи Конвенциядан (Оттава конвенцияси) расман чиқди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги хабар берди.

Билдирилишича, бугун, 27 декабрь куни бунинг учун зарур бўлган барча тартиб-таомиллар муддати якунланган.

“Конвенциядан чиқиш ҳақида БМТ Бош котибини хабардор қилган кундан бери олти ой ўтди”, дейилади хабарда.

Конвенциядан чиқиш пиёдаларга қарши миналарни қўллаш, сақлаш ва ишлаб чиқариш имкониятини англатади. Илгари Литва Мудофаа вазири ўринбосари Каролис Алекса таъкидлаганидек, Оттава конвенциясидан чиққач, Литва 2026 йилдан бошлаб Финляндия билан ҳамкорликда ўз эҳтиёжлари ҳамда Украинага етказиб бериш учун пиёдаларга қарши миналар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу мақсадларга юзлаб миллион евро ажратилиши айтилган. Шунингдек, ҳамкорлар пиёдаларга қарши миналардан ташқари танкка қарши миналар ҳам ишлаб чиқариш ниятида.

Пиёдаларга қарши миналарни тақиқловчи Оттава конвенцияси 1999 йилда кучга кирган бўлиб, унга 164 та давлат қўшилган. Халқаро Қизил Хоч қўмитаси баҳолашича, бу турдаги қуроллар тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келади ва ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан кейин ҳам узоқ йиллар давомида хавф туғдириб туради.


Мақола муаллифи

Теглар

мина Литва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг