Россияда ўзбекистонлик 43 ёшли меҳнат муҳожири вафот этди

Олам

image

Россия Федерациясига вақтинча ишлаш мақсадида борган Ўзбекистон фуқароси буйракда кузатилган оғир хасталик туфайли вафот этди. Айни пайтда марҳумнинг жасади моргда сақланмоқда. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Аниқланишича, 1982 йилда туғилган Р.Н. Россиянинг Москва вилояти, Клин шаҳрида жойлашган моргда вақтинча сақланмоқда. У ерда бўлиб турган ватандошлар таҳририятга мурожаат қилиб, марҳумнинг яқин қариндошларини топишда ёрдам сўради. Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро ўткир буйрак шамоллаши асорати оқибатида тахминан бир ҳафта олдин вафот этган.

Ҳолат юзасидан батафсил маълумот олиш мақсадида QALAMPIR.UZ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов билан боғланди. Унинг сўзларига кўра, 24 декабрь куни марҳумнинг танишлари жасадни моргдан олиб чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатларни шифохонадан қабул қилиб олган. Фуқаронинг укаси билан боғланилганда, марҳумнинг жасадини Россия Федерациясида дафн этилиши айтиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 июль куни Россияда вафот этган ўзбекистонликнинг жасади Тошкентга қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ўзбекистонлик морк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг