Олимлар Ерга яқинлашаётган хавф ҳақида огоҳлантирди

Бу қизиқ

image

Иссиқхона газлари эмиссиясининг давом этиши туфайли денгиз сатҳининг кўтарилиши бутун дунё бўйлаб қирғоқ бўйидаги шаҳарларни вайрон қилиши мумкин. Бу ҳақда Канаданинг МакГилл университети олимлари томонидан эълон қилинган ҳисоботда сўз боради.

Қайд этилишича, келажакда денгиз сатҳи кўтарилиши ва бунинг оқибатида қирғоқ бўйидаги шаҳарларни аста-секин сув босиши кутилмоқда. Олимларнинг хулосаларига кўра, Африка, Жануби-шарқий Осиё, Жанубий ва Марказий Америкадаги қирғоқбўйи шаҳарларида тошқин хавфи юқори.

Ўрганилаётган ҳудуддаги 840 миллион бинодан 136 миллиони 2100 йилга бориб денгиз сатҳининг 20 метрга кўтарилишидан зарар кўради. Бу биноларнинг кўпчилиги аҳоли зич жойлашган паст-баланд ҳудудларда жойлашгани сабабли портлар, инфратузилма ва маданий мерос объектлари ҳам хавф остида бўлиши мумкин.

Университет профессори Эрик Галбрайтнинг айтишича, иқлим ўзгариши ва денгиз сатҳининг кўтарилиши океан яқинида яшаш ёки яшамасликдан қатъи назар, ҳар бир инсон ҳаётига таъсир кўрсатади.

Тадқиқот муаллифлари бу ҳисоб-китоблар архитектура, девелоперлар ва ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият юритувчилар учун муҳим манба бўлиб, улар ушбу натижалардан келажакда зарар миқдорини камайтириш мақсадида фойдаланишлари мумкинлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британиянинг Саутгемптон университети олимлари Эфиопиянинг Афар минтақаси остида Ер қаъридан ритмик тарзда кўтарилаётган эритилган мантия оқимларини аниқлаганди. Юрак уришига ўхшаган бу силкинишлар Африкани аста-секин ёриб, янги океан шаклланишига олиб келиши мумкинлиги таъкидланган.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Марказий Америка эмиссия МакГилл Эрик Галбрайт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг