Олимпиада ўйинлари вақтида ўғирланган қадимий устун парчаси топилди
Бу қизиқ
−
12 Октябрь 2025 4809 1 дақиқа
Германиялик аёл 60 йил аввал ўғирлаб кетган қадимий устун парчасини Грецияга қайтариб берди. Бу ҳақда Греция Маданият вазирлиги хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Германия фуқароси 1960 йилларда Олимпия ўйинлари пайдо бўлган ва кўп асрлар давомида ўтказиб келинаётган Қадимги Юнонистоннинг энг йирик зиёратгоҳларидан бири бўлган Олимпияга ташрифи чоғида ўғирланган Ион устуни парчасини қайтариб берган.
Колонна – устуннинг тож қисми бўлиб, милоддан аввалги IV асрнинг иккинчи ярмига тўғри келадиган Леонидеон биносини безатган. Ўғирланган парчанинг баландлиги 24 сантиметр ва кенглиги 33,5 сантиметрга тенг.
Баёнотда таъкидланганидек, парчани қайтариш “германиялик аёлининг сезгирлиги ва жасорати туфайли” амалга оширилган.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, ўғрининг бу ҳаракатига Мюнстер университети томонидан муҳим тарихий ашёлар қайтарилиши сабаб бўлган. 2019 йилда университет 1896 йилда Афинада бўлиб ўтган биринчи замонавий Олимпия ўйинларида юнон югурувчиси Спирос Луис томонидан қўлга киритилган скифоларни Грецияга қайтарганди. 2024 йилда Салоникидаги қабристондан Рим мармаридан ясалган одамнинг боши қайтарилганди.