Энди Ўзбекистонда ёпиқ суд маълумотларини ошкор этиш жиноят ҳисобланади

Жамият

image

Ўзбекистонда ёпиқ суд мажлиси маълумотларини ошкор этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда бугун, 26 сентябрь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қонунда сўз боради.

Қонун билан киритилган ўзгартиришларга кўра, ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумот ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик мажбурияти юклатилган шахс томонидан уларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди. 

Киритилган қўшимчаларга кўра, ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш учун асослар мавжуд бўлганда суд ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида ажрим чиқаради.

Ажрим чиқарилганда ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суд муҳокамаси маълумотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олинади. 

Тилхатда мазкур мажбуриятни бузганлик учун Жиноят кодексининг 239-моддасига (Суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилиш) мувофиқ жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

суд мажлиси ёпиқ суд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг