Эртага баъзи жойларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин
Бу қизиқ
−
13 Сентябрь 2025 6097 2 дақиқа
Ўзгидромет эртага, 14 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-18 даража, кундузи 28-30 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 37-32 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.