Россиялик дастурчи Украинага пул хайрия қилгани учун 15 йилга қамалди

Олам

image

Москва шаҳар суди Нижний Новгороддан бўлган дастурчи Сергей Иринни давлатга хиёнатда айбдор деб топди ва уни 15 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилди. Бу ҳақда Россия Бош прокуратураси хабар берди.

Жиноий жавобгарликка тортилишига унинг Украина армиясига ёрдам берувчи жамғармага хайрия қилгани сабаб бўлган. Суд уни Россия Жиноят кодексининг 275-моддаси (давлатга хиёнат, яъни Россия Федерацияси фуқароси томонидан Россия хавфсизлигига қарши қаратилган фаолиятда хорижий давлатга молиявий ёрдам кўрсатиш) билан айбдор деб топди.

Суд ҳукми билан у 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди: дастлабки 3 йил озодликдан маҳрум қилиш, қолган муддат эса қаттиқ режимли колонияларда бўлади. Шунингдек, у 5 миллион рубль (62 минг доллар) дан ортиқ жарима билан жазоланди.

2022 йилнинг февраль ойида Ирин ҳарбийлар учун пул йиғувчи Украинанинг “Тирик бўлиб қайт” жамғармасига 500 доллар хайрия қилди. Шу билан бирга, у Кремль яқинидаги Манежная майдонида Россиянинг Украинага бостириб киришига қарши митингда иштирок этгани учун 10 минг рубль миқдорида жаримага тортилди.

У мамлакатни тарк этди, Туркия ва Шри-Ланкада яшади. Аммо 2024 йилнинг апрель ойида у Россияга қайтди. У ерда ҳибсга олинган ва Москвага кўчирилган. Маҳаллий нашрларга кўра, сўроқ пайтида у қийноққа солинган. У Украина Қуролли Кучларига ёрдам беришини инкор этмаган ва буни Украинага ёрдам бериш истаги билан изоҳлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москванинг Мешанский туман суди россиялик блогер Илья Варламовни сиёсий нафрат асосида Россия Қуролли кучлари ҳақидаги “сохта” маълумотларни оммавий равишда тарқатиш ва “хорижий агентлар” тўғрисидаги Россия қонунчилигида назарда тутилган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлашда айбдор деб топиб, уни сиртдан 8 йилга умумий режимдаги колонияга ҳукм қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия давлатга хиёнат дастурчи Сергей Ирин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг