Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасаядими?

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 26-27 июль кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. 

Унга кўра, дам олиш кунлари иссиқ бироз пасайишига қарамай, Ўзбекистон ҳудуди бўйича кундуз кунлари 38-40 даража атрофида, республика жанубида 41-43 даражашгача бўлган нисбатан юқори ҳаво ҳарорати сақланиб туради.

27 июль куни ҳаво сезиларли даражада салқинлашади, ҳарорат 34-37 даражагача, жанубда 38-39 даражагача пасаяди.

Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 

Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол бироздан ўртача тезликгача эсади.

Ҳарорат кундуз кунлари 26 июлда 38-40 даража, 27 июлда 35-37 даража, кечалари эса асосан 22-25 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг