Дам олиш кунлари ҳарорат 42 даражагача кўтарилиши мумкин

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет Ўзбекистон бўйича жорий йилнинг 20-22 июнь кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, бугун, 20 июнь куни кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича 34-37 даража бўлган нисбатан қулай ҳарорат фонида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Дам олиш кунлари ҳарорат яна 38-40 даражагача, жанубда 42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Фақат республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда айрим жойларда шамолнинг кучайиши 20-22 м/с га етиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бугун кундузи 35 даража атрофида бўлади, шанба ва якшанба кунлари 37-40 даражагача кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 20-22 июнь кунлари Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона водийсининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво ёмғир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг