БМТ дунёда туғилиш камайганининг сабабларини аниқлади

Бу қизиқ

image

Дунёдаги демографик инқирознинг асосий сабаби одамларнинг эркин танлашига эмас, балки “иқтисодий хавфсизлик ва шахсий имкониятлар”ни таъминламайдиган “адекват сиёсий қарорлар”дир. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) томонидан олиб борилган кенг кўламли тадқиқот шуни кўрсатмоқда.

Тадқиқот доирасида UNFPA мутахассислари дунё аҳолисининг учдан бир қисми истиқомат қилувчи 5 қитъадаги 14 мамлакатда 14 мингдан ортиқ одамни ўрганди. Ушбу мамлакатларнинг тўрттасида – Нигерия, Марокаш, Жанубий Африка ва Индонезияда – ҳар бир аёлга тўғри келадиган фарзандлар сони шу аҳоли ўзгармай қолиши учун керак бўлган 2,1 кўрсаткичдан ортиқ, яъни аҳоли сони табиий равишда ўсмоқда.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, респондентларнинг аксарияти икки ёки ундан ортиқ фарзанд кўришни хоҳлайди. 50 ёшдан ошган респондентларнинг 31 фоизи улар хоҳлаганидан камроқ фарзанди борлигини айтишган.

Шу билан бирга, респондентларнинг 54 фоизи фарзандли бўлиш ва кўп болали оилалар яратиш йўлидаги асосий тўсиқлар қаторида арзон уй-жой, иш, бола парвариши имкониятининг йўқлиги, пул етишмаслиги кабиларни “иқтисодий муаммолар” деб атаган.

Респондентларнинг 24 фоизи соғлиқ муаммолари ва уларни ҳал қилишнинг иложи йўқлигини кўрсатди. Яна 19 фоизи фарзанд кўришни истамаслигини урушлар, иқлим ўзгариши, пандемиялар ва ҳоказолар сабаб бўлган “келажак қўрқуви” билан изоҳлайди.

Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, муаммони ҳал қилиш учун “одамлар нимани хоҳлашини ва нимага муҳтожлигини сўраш муҳим”.

Тадқиқотда аниқлик киритилишича, “сиёсий чора-тадбирлар тўғридан тўғри ушбу муаммоларни ҳал қилишга қаратилган бўлиши керак, одамларни контрацептив воситалардан фойдаланишдан қайтариш ёки уларни кўпроқ фарзанд кўришга ундаш эмас”.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг