Huawei Ўзбекистондаги “Tech Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда
Бизнес
−
20 Май 3170 4 дақиқа
Тадбир 1500 дан ортиқ соҳа етакчилари, технология экспертлари, ҳамкорлар ва соҳа мутахассисларини турли секторларда рақамли трансформацияга ҳисса қўшадиган илғор технологияларни ўрганиш учун бирлаштиради.

Кеча, 19 май куни Тошкентда Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари учун “Huawei Tech Carnival & Partner Summit 2025” флагман минтақавий тадбирининг очилиши бўлиб ўтди. “Интеллектуал дунёни жадаллаштириш” умумий мавзусидаги тадбир Рақамли технологиялар вазирлиги кўмагида Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилиб, 1500 дан ортиқ соҳа етакчилари, давлат сектори вакиллари ва технологиялар соҳасидаги экспертларни минтақанинг рақамли трансформациясида интеллектуал технологиялар имкониятларини ўрганиш учун бирлаштирди.
“Ўзбекистон ўзида бой тарихий мерос ва замонавий инновацияларни бирлаштиради. Ушбу тадбир рақамли ривожланишнинг минтақавий марказига айланиш истагимизни ифодалайди. Huawei каби технология соҳасидаги жаҳон етакчилари билан ҳамкорлик қилиб, биз фаровон рақамли келажак учун зарур бўлган инфратузилмани яратмоқдамиз”, деди Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов очилиш маросимида.
Huawei компаниясининг катта вице-президенти ва Huawei Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича президенти Филипп Ган ўз нутқида компаниянинг минтақани интеллектуал ўзгартириш бўйича қарашларини баён қилди. “Сўнгги 30 йил ичида биз учта йирик технологик ўзгаришнинг гувоҳи бўлдик – All IP'дан ALL Cloud'га, энди эса All Intelligence'га. Биз бутун дунё бўйлаб мижозлар ва ҳамкорларга стратегик имкониятдан фойдаланишга ёрдам бериш ҳамда Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатларида турли соҳаларнинг интеллектуал трансформациясини биргаликда амалга ошириш учун Huawei компаниясининг АКТ соҳасидаги тажрибасини қўллашга интиламиз”, деди жаноб Ган.

Жаноб Ганнинг таъкидлашича, минтақада муваффақиятли рақамли трансформация учун бешта асосий элемент зарур: рақамли инфратузилманинг асоси сифатида алоқа, ҳисоблаш, булутли платформалар, шунингдек, яшил ривожланиш ва фаровон экотизимни яратиш. Унинг таъкидлашича, Huawei Global Digitalization Index (GDI) маълумотларига кўра, рақамли инфратузилмага сарфланган ҳар бир доллар давлатларга рақамли иқтисодиётда 8,3 АҚШ доллари миқдорида даромад келтиради.
Ушбу элементларнинг амалий қўлланилиши “Tech Carnival” тадбирининг 50 дан ортиқ кўргазма майдонларида намойиш этилмоқда. Иштирокчилар сунъий интеллектга асосланган тармоқлар, янги авлод булутли архитектуралари, оптик технологиялар, маълумотларни сақлашнинг интеллектуал тизимлари ўзаро қандай ишлашини, комплекс рақамли ечимларни яратишини кўргазмали равишда кўришлари мумкин. Келтирилган мисоллар ташкилотлар барқарорлик ва самарадорликни сақлаб қолган ҳолда сунъий интеллектнинг ўзгартирувчи кучидан қандай фойдаланиши мумкинлигини кўрсатади.

Huawei компаниясининг катта вице-президенти ва Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) йўналиши президенти Ян Чаобин нутқ сўзлаб, шундай деди:
“Кенгайтирилган сунъий интеллект даврида Huawei ўқитиш ва катта моделларни қўллаш самарадорлигини ошириш учун кенг қамровли технологиялар инновациялари ва тармоқ ҳисоб-китобларини ривожлантиришга интилмоқда. Интеллектуал тармоқларни яратиш орқали биз сунъий интеллектдан фойдаланишнинг юқори сифатли тажрибасини таъминлаймиз. Huawei ушбу ўзгаришлар даврида янги имкониятлардан фойдаланиш учун мижозлар ва ҳамкорлар билан ишлашда давом этади”.
Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақасидаги Huawei Enterprise Business президенти Дерек Хао компаниянинг ҳамкорликка содиқлигини тасдиқлади:
“Сунъий интеллект саноатни мисли кўрилмаган суръатлар билан ўзгартирмоқда. Интеллектуал технологиялардан фойдаланиш турли соҳаларда ижобий ўзгаришларга олиб келмоқда. Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари интеллектуалликни ривожлантиришга миллий стратегия сифатида қарамоқда. Huawei компанияси мижозлар ва ҳамкорлар билан ишлашнинг глобал тажрибасига асосланиб, саноатни рақамлаштириш ва интеллектуал ўзгартириш учун янги ечимларни ишлаб чиқди. Huawei'да биз ҳамкорлар билан биргаликда ишончли рақамли инфратузилмани яратишга ва бутун минтақада интеллектуал ўзгаришларни тезлаштиришга интиламиз”.

Huawei'нинг Ўзбекистонга киритган сармояси технологик намойишлар доирасидан ташқарига чиқади. Компания минтақадаги маҳаллий университетлар негизида АКТ Академиясини очиб, ҳар йили минглаб мутахассисларни ўқитиш имкониятини тақдим этди. “T.H.E Gold Talent Program” каби ташаббуслар туфайли Huawei яқин йилларда Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақаларида бир миллион рақамли мутахассисларни тайёрлашни режалаштирмоқда.
“Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари рақамли, интеллектуал ва яшил трансформацияни фаол илгари сурмоқда. Минтақа рақамли келажак сари борар экан, Huawei компанияси бу янгиланишда ишончли ҳамкор бўлиб қолади, рақамли бўшлиқни бартараф этишга ёрдам беради ва барча учун барқарор фаровонликни яратади”, дея хулоса қилди жаноб Филипп Ган.
“Huawei Tech Carnival & Partner Summit 2025” 19-20 май кунлари бўлиб ўтади, у тармоқ технологиялари, булутли инфратузилма, оптик ечимлар, сунъий интеллект даврига мослаштирилган маълумотларни сақлаш тизимларидаги инновациялар бўйича бир қатор ихтисослаштирилган форумларни бирлаштиради.
Тадбир ҳақида батафсил: Huawei.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь