Кўзи ожизлар учун ўрнатилган Брайль алифбоси ойна билан ёпиб қўйилди (видео)
3-саҳифа
−
15 Май 7564 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида жойлашган Шайх Жалил бобо мақбарасига ўрнатилган кўзи ожизларга мўлжалланган Брайль алифбосида битилган лавҳанинг усти ойна билан ёпиб қўйилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Маданий мерос агентлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, тасвирлардаги маълумотлар бўйича агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Агентликнинг ёзишича, ёдгорликка ўрнатилган Брайль алифбосидаги маълумотлар ёмғир суви ва эрталабги намгарчиликдан асраш мақсадида вақтинча ҳимоялаб қўйилган. Унинг ҳимоя ойнаси олиб ташланган ва намгарчиликдан ҳимояланган ҳудудга ўрнатилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 январдаги “Ўзбекистон Республикасида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва уни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг I иловаси 9-бандида “маданий мерос объектларида пандус, плинтус ва лифтлар ҳамда кўзи ожизлар учун маданий мерос объектларининг кичрайтирилган ўлчамдаги макетларини ўрнатиш ва улар тўғрисида Брайл алифбосидаги маълумотларни жойлаштириш” топшириғи белгиланган.
Шайх Жалил бобо обидаси 2004 йилда қайта қурилган бўлиб, ҳозирда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар томонидан ташриф буюриладиган туризм объекти ҳисобланади. Бугунги кунда Шайх Жалил бобо мақбараси архитектура ёдгорлиги “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон филиалига бепул фойдаланиш шартномаси асосида ижарага берилган.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь