Pepsi ва Lipton Ice Tea халқаро Brand Awards International 2024 мукофотига сазовор бўлди

Бизнес

vdvdf

International Beverages Tashkent компаниясининг иккита етакчи бренди Pepsi ва Lipton Ice Tea Ўзбекистонда алкоголсиз ичимликлар бозоридаги улкан ютуқлари учун нуфузли Brand Awards International 2024 халқаро мукофотини қўлга киритди.

Ташкилотчилар сифатида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси иштирок этди. Мукофот асосий мезонлар – сифат ва миқдорий кўрсаткичлар бўйича энг муваффақиятли ва қимматли брендларни аниқлашга қаратилган. У истеъмолчиларга брендларнинг бозор қиймати ва ишончлилиги ҳақида текширилган маълумот олиш имконини беради.

Pepsi истеъмолчиларнинг юксак эътирофи ва инновацион маркетинг стратегиясига эга сифатли ва ишончли бренд сифатида тан олинди. Мукофот ёрқин ва илҳомлантирувчи тадбирларни ташкил этишдаги намунали ютуқлари, шунингдек, мамлакатнинг ижтимоий ва спорт ҳаётини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун берилди.

Lipton Ice Tea – дунёга машҳур бренд бўлиб, Ўзбекистондаги салқин ичимликлар бозорида барқарор ўсишни намойиш этмоқда. 2024 йилда бренд маҳсулот турини муваффақиятли кенгайтириб, соҳадаги мавқеини мустаҳкамлади. Унинг табиийликка асосланган ва тетиклик бағишловчи имижи мамлакатдаги маданий ва ижтимоий ташаббусларни фаол қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Ўзбекистон алкоголсиз ичимликлар бозори бугунги кунда Марказий Осиёдаги энг йирик бозорлардан бири ҳисобланади. PepsiCo компаниясининг Ўзбекистондаги расмий боттлери – International Beverages Tashkent компанияси Pepsi, Pepsi Zero, Lipton Ice Tea, Adrenaline Rush, Rockstar, Mirinda, 7UP ва Mountain Dew каби кенг турдаги ичимликларни ишлаб чиқаради.

Компаниянинг барча брендлари “Ҳалол” стандарти бўйича сертификатланган бўлиб, бу ишлаб чиқаришнинг юқори тозалик, хавфсизлик ва ахлоқ-одоб қоидалари стандартларига содиқлигини тасдиқлайди. Бундан ташқари, халқаро сифат ва хавфсизлик стандартларига жавоб беради: ISO 9001, ISO 45000 тизимлари ва FSSC 22000 сертификатлаш схемаси жорий этилган.         

International Beverages Tashkent Ўзбекистон ичимликлар бозорида илғор ўйинчи мақомини ишонч билан сақлаган ҳолда, барқарор ривожланиш йўлида дадил қадам ташлаб келмоқда. Компаниянинг стратегик вазифалари қаторига ўсиб бораётган талабга тезкорлик билан жавоб бериш мақсадида ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, шунингдек, халқаро тараққиёт стратегияси доирасида ишлаб чиқариш жараёнларига инновацион ечимларни жорий этиш орқали маҳсулотлар турларини янада кўпайтириш киради.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг