Янги Тошкент учун Тошкент вилоятидан яна ер ажратилди
Жамият
−
17 Март
11370Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш учун Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидан ер олинди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, Юқори Чирчиқ туманидан 122,3 гектар ер майдони Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш учун ажратилган.
“Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Иловада келтирилган қишлоқ хўжалигигамўлжалланмаган давлат захирасидаги 122,3 гектар ер майдони “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси”га доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилсин”, дейилади қарорда.
Қайд этилишича, шаҳарни барпо этиш учун Бордонкўл ҳудудидан 75,22 гектар, Дўстлик ҳудудидан эса 47,1 гектар ер майдони ажратилган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 13 март куни халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши томонидан қабул қилинган қарорга кўра, Тошкент вилояти ҳудудидан 19 729,41 гектар ер майдонлари Тошкент шаҳрининг Янги Тошкент тумани таркибига ўтказилганди. 22 август куни эса Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан Янги Тошкентни барпо этиш учун яна умумий ҳисобда 158,67 гектар ер майдони ажратилди. Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг 2024 йилнинг 22 октябрдаги тегишли қарори билан Юқори Чирчиқ туманидаги 110,4 гектар ер майдони давлат захирасига қайтарилган ҳамда унинг тоифаси ўзгартирилган, доимий фойдаланиш учун “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси”га ажратиб берилган.
LiveБарчаси
Тренддагилар



