Зеленскийнинг самолёти Лондонга қўнди
Олам
−
01 Март 14065 1 дақиқа
Украина Президенти Владимир Зеленский ва унинг америкалик мавқедоши Дональд Трамп ўртасидаги музокаралар ортидан АҚШнинг Мэриленд штатидаги ҳарбий базадан ҳавога кўтарилган Украина ҳукумати самолёти Лондон аэропортига қўнди. Бу ҳақдаги маълумот “FlightAware” порталида қайд этилган.
Маълум қилинишича, Украинанинг Airbus A319 самолёти Станстед аэропортига қўнган.
Украина оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, бу самолётдан Украина расмийлари фойдаланмоқда.
Қайд этилишича, ушбу ташриф халқаро хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш, Украинани қўллаб-қувватлаш ва глобал муаммолар бўйича иттифоқчилар ўртасида мувофиқлаштиришни ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия Бош вазири Жоржия Мелони АҚШ, Европа давлатлари ва иттифоқчилари ўртасида фавқулодда йиғилиш ўтказишни таклиф қилганди. Мелони кеча, 28 февраль куни Оқ уйда АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Украина Президенти Владимир Зеленский ўртасидаги келишмовчиликдан сўнг ушбу баёнотни берган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь