АҚШнинг собиқ президенти 100 ёшида вафот этди
Бу қизиқ
−
30 Декабрь 2024
9983Кеча, 29 декабрь куни америкалик давлат ва сиёсат арбоби, Демократик партиядан АҚШнинг 39-президенти Жимми Картер 100 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “The Washington Post” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Жимми Картер Жоржия штатида вафот этган. Унинг ўлим сабаблари маълум қилинмаган.
Маълумот учун, Картер 1977 йилдан 1981 йилгача давлат раҳбари бўлиб фаолият юритган ва истеъфога чиққанидан кейин хайрия ишлари билан шуғулланган, шунингдек, гуманитар лойиҳаларда иштирок этган.
2015 йилда Картерга саратон касаллиги ташхиси қўйилган. 2023 йилда у даволанишни тўхтатиб, қолган ҳаётини Жоржия штатининг Плейнс шаҳридаги уйида, парвариш остида ўтказишга қарор қилган.
2019 йилда Картер АҚШ тарихидаги энг узоқ умр кўрган президентга айланган, у икки ўзининг издоши – Рональд Рейган ва Жорж Буш ва ўзининг вице-президенти Уолтер Мондейлдан узоқ умр кўрди, Мондейл 2021 йил апрелида вафот этган. 2024 йил 1 октябрда Картер 100 ёшга тўлган эди.
Картер тинчликпарвар президент сифатида машҳур бўлган, чунки унинг муддатида Исроил ва Миср ўртасидаги Кэмп Дэвид келишуви имзоланган. Картер 2002 йилда тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган.
У АҚШ тарихидаги энг узоқ умр кўрган президентдир. Унинг тўрт фарзанди, 11 невараси ва 14 чевараси бор.
Шунингдек, АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ва Президент Жо Байден собиқ президентнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган.
LiveБарчаси
01 Январь