Украина яқин беш йил ичида ЕИга аъзо бўлади – Зеленский

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский унинг мамлакати яқин беш йил ичида Европа Иттифоқига аъзо бўлишига ишонч билдирди. Бу ҳақда у ўзининг Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Президентга кўра, Украина Европа парламенти томонидан Урсула фон дер Ляйен раислигидаги Еврокомиссиянинг янги таркиби тасдиқланганини мамнуният билан қарши олган.

Зеленский Европа Иттифоқининг янги таркибига ягона Европани мустаҳкамлаш ва унинг жаҳон миқёсидаги етакчи сифатидаги мавқеини оширишда муваффақиятлар тилаган. Президент Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишининг муҳим масалалари бўйича ҳамкорликни давом эттиришга умид билдирган.

Шунингдек, Зеленский Европа Иттифоқининг келаси 5 йиллик фаолияти даврида Украина унинг таркибига қўшила олишига ишонч билдирган.

“Европа Иттифоқининг ушбу таркиби фаолияти давомида Украина ўзининг стратегик мақсадига – иттифоққа аъзоликка эришишига ишонамиз”, деган Зеленский.

Маълумот учун, Европа парламенти сайловларидан сўнг Урсула фон дер Ляйен Европа комиссияси раҳбари этиб сайланганди. Бу унинг Еврокомиссия раҳбари сифатидаги иккинчи муддати ҳисобланади.

Сентябрь ойида у Европа Комиссиясининг янги таркибини тақдим этган. Кенгаш 26 та Европа вакилларидан иборат бўлиб, Германиядан ташқари барча Европа давлатлари бир нафардан ўз вакилини таклиф қилган. Улар Европа Иттифоқи раҳбари Урсула фон дер Ляйен томонидан тасдиқланган.

Европа Иттифоқидаги асосий лавозимлардан бири Украинани қўллаб-қувватловчи Эстония собиқ бош вазири Кая Калласга берилган. У хавфсизлик ва ташқи сиёсат бўйича Европанинг олий вакили бўлган.

Моҳинур Каримова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Украина Владимир Зеленский Зеленский ЕИ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг