Ўзбекистон делегациясининг Олимпиада лицензиялари 4 тага кўпайди
Спорт
−
08 Июль
5659Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси Париж-2024 лицензион сикли якунланганини ва рейтинг орқали 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасига йўл олган спортчилар номини эълон қилди. Унга кўра, ўзбекистонлик 4 нафар енгил атлетикачи Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси Анвар Анваров (узунликка сакраш), Екатерина Воронина (кўпкураш), Сафина Садуллаева (баландликка сакраш) ва Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш) рейтинг орқали Париж-2024 иштирокчилари қаторидан жой олди.
Ҳозирга келиб, Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланмалари сони 73 тага етди. Бу кўрсаткич Олимпиада стартига қадар ўзгариши кутилмоқда.
LiveБарчаси