Россия Одессага яна баллистик ракеталар билан зарба берди

Олам

image

Кеча, 1 май оқшомида Россия армияси яна Одессага баллистик ракеталар билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Одесса вилояти ҳарбий бошқармаси раҳбари Олег Кипер маълум қилди.

Кучли ёнғинга сабаб бўлган портлашлар оқибатлари акс этган видео ва фотосуратлар воқеа гувоҳлари томонидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган. Олег Кипернинг айтишича, ҳужум оқибатида камида 14 киши жабрланган, фуқаролик инфратузилмаси зарар кўрган.

Бир қатор Украина ОАВлари асосий зарба саралаш омбори ва тезкор етказиб бериш хизматларини кўрсатувчи “Новая почта” компаниясининг филиалига тушганини ёзди. Компания ходимларининг ўлими ёки жароҳатлангани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Қайд этиш жоизки, Россия қўшинлари охирги пайтларда Одессага мунтазам равишда баллистик ракеталар билан ҳужум қилиб келмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 майга ўтар кечаси шаҳар марказида уюштирилган бундай зарба оқибатида уч киши, жумладан бир полициячи ҳалок бўлган, яна уч киши яраланганди. 29 апрелдаги ҳужум оқибатида эса беш нафар маҳаллий аҳоли ҳалок бўлган, 32 нафари жароҳатланган эди. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг таъкидлашича, Россия армияси тураржой бинолари ва фуқаролик инфратузилмасини нишонга олмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Одесса

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made