Россия Мудофаа вазирлигида “тозалаш”: Шойгу ишдан кетиши мумкин 

Олам

image

Россия Мудофаа вазири ўринбосари Тимур Ивановнинг ҳибсга олиниши ортидан Сергей Шойгу лавозимидан ажралиши мумкин. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, "Forbes" хабар берди.

Нашр суҳбатдошининг сўзларига кўра, Мудофаа вазирлиги раҳбариятида кутилаётган ўзгаришлар Шойгу билан узоқ йиллардан бери бирга ишлаган вазир ўринбосари Тимур Ивановнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ.

Иванов жорий йилнинг 23 апрель куни йирик миқдорда пора олганликда гумонланиб, қўлга олинган. Унга 23 июнга қадар қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Бунгача у вазирликнинг қурилиш лойиҳаларига масъул бўлган. Ижтимоий тармоқларда Иванов Мудофаа вазирининг ҳамтовоғи экани ҳақидаги гап-сўзлар ҳам болалаяпти. 

"Айниқса, катта миқдорда пора олганликда айбланаётган Ивановнинг ҳибсга олиниши вазирликда Шойгуга яқин бўлганларни тозалаш бошланганини англатади. Мудофаа вазирлигидаги барча йирик қурилиш лойиҳалари ҳамда қўшинлар таъминотини назорат қилган Иванов камида 15 йилга қамалиши аниқ бўлиб турибди. Иванов учун саволлар йиғилиб қолган ва унинг анчагина "шилталари" бор", дейди нашрнинг юқори мартабали манбаси.

Сиёсатшунос Аббос Галлямов ҳам Иванов Шойгуга энг яқин одам эканлигини ва унинг ҳибсга олиниши амалдаги вазирнинг ўз курсисидан ажралишига ишора эканини айтган.

Кремль Мудофаа вазири ўринбосари ҳибсга олиниши ва унинг давлатга хиёнатда гумон қилинаётгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берган.

"Ҳали ҳеч нарса маълум эмас, турли талқинлар бор, расмий маълумотларга таянишимиз керак. Тергов бўлади. Баъзи мулоҳазалар тахминлардан бошқа нарса эмас. Диққатимизни терговга қаратиб, суд қарорини кутишимиз лозим", деган Президент матбуот котиби Дмитрий Песков.

Песков бундан ортиқ маълумот бера олмаслигини қўшимча қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made