Покистонда автобус жарликка қулаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Бугун, 3 май куни эрталаб Покистоннинг узоқ шимолида автобус жарликка қулаши оқибатида 20 нафар йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Asharq Al-Awsat" нашри хабар берди.

Қайд этилишича, яна 21 нафар одам қутқарилиб, шифохонага ётқизилган. Автобус Покистон шарқида жойлашган Панжоб вилоятидаги тоғли ҳудудда ҳаракатланаётган бўлган. 

"Ҳукумат зудлик билан барча жароҳатланганларни эвакуация қилиш учун қутқарув операциясини бошлади. Айни пайтда улар шифохонага ётқизилган", деган маҳаллий ҳокимият вакили Файзулло Фироқ.

Нашрнинг ёзишича, Покистондаги мавжуд йўл қоидаларига кам риоя қилинадиган ҳамда кўчалари ёмон аҳволда бўлган қишлоқ жойларида шунга ўхшаш ҳалокатли ҳодисалар тез-тез учраб туради. Бундан ташқари, мамлакат дунёдаги энг баланд тоғ тизмаларига эга. У ерда жамоат транспортлари тобора баландлаб борадиган қоялар бўйлаб тор йўлларда ҳам ҳаракатланади.


Мақола муаллифи

Теглар

автобус Покистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made