Дуэйн Жонсон ММА машғулотларини бошлашини маълум қилди

Маданият-санъат

image

"The Rock" тахаллуси билан танилган Голливуд актёри ва спортчи  Дуэйн Жонсон навбатдаги “Smashing Machine” номли фильмига тайёргарлик кўриш мақсадида ММА бўйича машғулотларни бошлаш ниятида. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, “Smashing Machine” фильми Жонсоннинг актёрлик карьерасидаги муҳим воқеа бўлиши кутилмоқда. Чунки у фильмда ММА спортининг ҳақиқий афсонаси бўлган Марк Керрнинг ҳаёти ва босиб ўтган йўлини ижро этади.

“Эртадан ММА машғулотларини бошлайман. Менинг ҳозирги ҳолатим жуда яхши ва юрак уришим ҳам нормада. Мен ушбу фильмга чуқур ҳурмат ва муҳаббат билан ёндашаман. Керрга ҳурматим чексиз. Мен кўп йиллар давомида гиёҳвандликка қарши курашган жуда кўп дўстларимнинг (курашчиларни) ҳаётдан кўз юмгани, шунингдек ўз жонига қасд қилганининг гувоҳи бўлдим. Бу сўзларим менинг уларга севги мактубимдир”, дейди спортчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дуэйн Жонсон ўзининг Франциядаги Le Musee Grevin музейига ўрнатилган ҳайкалини алмаштирмоқчилигини маълум қилганди.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ММА Дуэйн Жонсон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made