Бухоро шаҳри ҳокими ўзгарди

Жамият

image

Бухоро шаҳри ҳокими ўзгарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 1 май куни Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов сўзга чиқиб, Бухоро шаҳрини шу пайтгача бошқариб келган Жамол Носиров соғлиги ёмонлашгани муносабати билан лавозимидан озод этишни сўраб, ариза билан мурожаат қилганини маълум қилди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими Жамол Носировни Бухоро шаҳар ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди. 

Айни вақтга қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иссиқлик таъминотини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Қурбон Ибрагимович Турсунов Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Жамол Носиров 2021 йилнинг май ойида Бухоро шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди. У бунга қадар Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро Жамол Носиров Қурбон Турсунов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made