ADM Global KiaGO спорт – кўнгилочар тадбирини ташкил этди

Бизнес

image

2024 йилнинг 20 апрель куни Kia автомобилларининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи Kia’нинг турли моделлари: Seltos, Sportage, Sorento кроссоверлари, Carnival кросвени ҳамда K5, Cerato, Stinger седанлари соҳибларини бирлаштириб KiaGO спорт – кўнгилочар тадбирини ташкил этди. Бундай турдаги тадбирлар марканинг содиқ мухлисларининг ноёб ҳамжамиятининг шаклланиши ва мустаҳкамланишига замин яратади.

Kia автомобилларининг катта карвони Тошкентдан – Паркент туманидаги «Safar Park» кўнгилочар мажмуаси сари гўзал Қизилтоғ ва Сўқоқ қишлоғи орқали мураккаб йўналиш бўйлаб ҳаракатланди. Маршрутнинг умумий узунлиги 97 километрни ташкил этди. Йўналишда 60 га яқин Kia соҳиблари иштирок этиб, гўзал манзаралар ва ўз транспорт воситаларининг имкониятларидан баҳраманд бўлдилар. Шу тариқа манзилга ҳаракатланиш чоғида, мижозлар автомобилларнинг илғор технологияларига баҳо бериш имконига эга бўлдилар. Кўпгина мижозлар ўз автомобилларининг имкониятларига, оғир об – ҳаво ва йўл шароитларида йўл сирти билан ишончли туташуви ҳис этишга, шунингдек, қулай опцияларга янгича назар солиш имконига эга бўлдилар.

Safar Park – бу Тошкент вилоятидаги сайёҳлик эко – қишлоғи бўлибгина қолмай, балки у ерда ҳар бир ташриф буюрувчи осойишталикдан ва тоза ҳаводан баҳраманд бўлиши мумкин бўлган Ўзбекистоннинг чинакам гўшасидир. Ноёб дам олишнинг концепцияси табиий гўзаллик ва замонавий ўйин-кулгиларни уйғунлаштириб, кундалик ҳаётга саргузаштларнинг ёрқин рангларини олиб кирди. Ҳар бир Kia автомобилининг соҳиби, оиласи ва дўстлари билан биргаликда, шаҳар шовқинидан дам олиб, ўз хоҳишларига кўра – теварак-атрофдаги ландшафтнинг ажойиб манзараларини намойиш этувчи ҳаяжонга тўла зиплайндаги парвоздан тортиб, то қизиқарли конкурсларгача бўлган ўйин-кулгуларни танладилар.

Бутун тадбир давомида диджей меҳмонларнинг кайфиятини яхши мусиқа билан қўллаб – қувватлаб, байрамнинг такрорланмас муҳитини яратди. Тадбир бошловчилари шунчали меҳмонларнинг вақтини чоғ қилибгина қолмай, балки ғолибларга Kia брендининг эсдалик совғаларини ҳам топширдилар.

Шунингдек, тадбирда сервис хизмати ходимлари ҳам иштирок этиб, улар кун давомида автомобиллар соҳибларига маслаҳатлар ва Kia автомобиллари ҳақидаги турли саволларга жавоб бердилар.

Айни шу кунда вақт аста – секинлик билан ўтди, хотиралар эса абадий ёрқин ва унутилмас бўлиб муҳрланди. Саёҳат Kia автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган – ADM Global компаниялар гуруҳи ташаббуси билан ташкил этилган KiaGO лойиҳаси доирасида ташкил этилди. ADM Global ва Kia ўз мижозларини қўллаб – қувватлаш ва Kia автомобиллари соҳиблари ишончини мустаҳкамлаш мақсадида шундай тадбирлар учун сармоя киритиш фаолиятини давом эттирадилар.

Автомобил соҳиблари тадбирда нафақат оилалари ва дўстлари билан вақтларини чоғ ўтказибгина қолмай, балки янги инсонлар билан танишиш, ўзларининг автомобилга эгалик тажрибаларини баҳам кўриш ва кўплаб қизиқарли воқеалар ва саргузаштлардан баҳраманд бўлиш имкониятига эга бўлдилар. Меҳмонлар ADM Global компаниялар гуруҳига шаҳар шовқинидан чалғишларига ёрдам берган пухта ўйланган ва ташкил этилган дастур учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Ўзбекистондаги расмий дилердан харид қилинган барча Kia автомобиллари соҳиблари ушбу қизиқарли лойиҳанинг қисми ҳисобланади.

Телефон: +998 (55) 500-83-33

Сайт | Instagram | Telegram | Telegram-bot


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made