Тошкент ва Наманганда 127 киши соғайди

Жамият

image

Бугун, 3 июль куни Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида жами 127 нафар бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. 

Шу соатларда пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 17 нафар, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 4 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 101 нафар, Наманганда 5 нафар, жами 127 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига  кузатилди.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3747 нафар бемор соғайди. 

Наманган вилоятида эса COVID-19 дан тузалганлар сони 286 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 6161 нафарни ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made