Президент Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманлари ҳудудида қурилган йўллар билан танишди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 28 июнь куни  Тошкент вилоятининг Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманлари ҳудудида қурилган янги автомобиль йўлини бориб кўрди.

19 километрдан зиёд узунликдаги мазкур йўл қурилиши уч босқичда амалга оширилиши белгиланган. Бугунги кунда унинг 12 километри, жумладан, Чирчиқ дарёси устида кўприк барпо этилган.

Маълумки, Тошкент шаҳрини Чорвоқ ҳудуди билан боғлайдиган автомобиль йўлида қатнов жуда кўп. Дам олиш мавсумида кўпинча тирбандлик юзага келади. Бу янги йўл катта юкламани ўзига олиб, масофани ҳам қисқартиради, аҳоли ва сайёҳларнинг курорт зоналарга тез ва осон етиб боришини таъминлайди.

Президент йўллар қурилишини изчил давом эттириш, бу соҳада сифатни таъминлаш учун малакали кадрлар тайёрлаш зарурлигини таъкидлади. Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш институтида Германиянинг ўқитиш тизимини жорий қилиш, шу соҳада ўрта мутахассислар тайёрлайдиган минтақавий коллежлар ташкил этиш бўйича тавсиялар берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made