Ёш оилаларга уй-жой ажратиш шартлари ўзгарди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, ёш оилаларга уй-жой ажратиш шартлари 2020 йил ва кейинги йиллар учун қуйидагича белгиланди:

ёш оилаларга уй-жойлар шаҳарларда ва қишлоқ жойларида 1 йиллик имтиёзли давр билан (илгари 3 йил эди) ҳамда дастлабки 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида 20 йил муддатга берилади (илгари қишлоқ жойларидаги уй-жойлар учун бу муддат 15 йил эди). 

Бунда квартиранинг дастлабки бадали:

•    шаҳарларда – ёш оилаларга, эскирган уйларда яшовчиларга ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифадаги фуқароларга сотиш шартларига мувофиқ (илгари қатъий 25 фоиз);

•    қишлоқ жойларида – сотиб олинадиган квартира қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади (илгари 10, 25 фоиз).


Мақола муаллифи

Теглар

уй ёш оила

Баҳолаганлар

779

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made