Совриндор спортчиларни Миллий гвардия тақдирлади
Спорт
−
29 Сентябрь 2019
6578Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиб Ўзбекистон терма жамоасининг умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритишида ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган боксчилар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари Баҳодир Жалолов ва Бобо-Усмон Батуровлар ҳамда бир қатор халқаро мусобақалар ғолиби Муроджон Ахмадалиев ва Қозоғистон Республикасининг Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган юнон-рум кураши бўйича жаҳон саралаш мусобақасида "Токио-2020" олимпиадаси йўлланмасига эга бўлган Элмурат Тасмурадовларга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги томонидан навбатдаги ҳарбий унвон ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Боксчиларни мусобақларга тайёрлаган мураббий Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази катта ўқитувчиси Элшод Расулов ҳам Миллий гвардия қўмондонининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
LiveБарчаси