Бир кунда 531 қоидабузар пиёдага жарима белгиланди

Жамият

image

Тошкент вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисалари комплекс таҳлил қилинганда, ҳар икки йўл-транспорт ҳодисаларининг бири пиёдани уриб юбориш ҳолатига тўғри келмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХ бошқармаси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Тошкент вилоятида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида пиёдалар иштирокида 213 та йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бахтсиз ҳодисалар қарийб 50 фоиз ҳолатда айнан пиёданинг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслиги оқибатида содир бўлган. 34 та йўл-транспорт ҳодисасида пиёда маст ҳолатда бўлган.

Шу ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда Тошкент вилояти ҳудудида бир кунлик “Диққат пиёда!” профилактик тадбири ўтказилди.

Тадбирда асосий эътибор қоидабузар пиёдаларга қаратилди, кун давомида вилоят ЙПХ инспекторлари томонидан пиёдаларга нисбатан 531 та маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддасига кўра, қоидабузарлик қайд этган 531 фуқарога нисбатан 35 миллион 883 минг 210 сўм жарима белгиланди.

Пиёдалар иштирокидаги қоидабузарлик ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп қоидабузар пиёдалар Бекобод тумани (51 та)да қайд этилди. Шунингдек, Нурафшон шаҳри (48 та), Чирчиқ шаҳри (39 та), Бўстонлиқ тумани (32 та) ва Ангрен шаҳри (28 та)да ҳам ҳаракат қоидаларига риоя қилмаган пиёдалар нисбатан кўп аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент вилояти Жарима

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг