“Нархоз” лицейини тамомлаганларга 30 фоиз қўшимча балл берилиши мумкин
Жамият
−
22 Февраль 2020
3301Иқтисодиёт университети лицейини тамомлаган ўқувчиларга 30 фоиз қўшимча балл берилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида қайд этилди.
Ҳужжатга мувофиқ, қуйидагилар Тошкент давлат иқтисодиёт университети фаолиятини янада такомиллаштириш, олий маълумотли кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишлари этиб белгиланади:
меҳнат бозори талабларига жавоб бера оладиган, иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқлари учун замонавий билим ва кўникмаларга эга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш, битирувчиларнинг касбий-малака даражасини халқаро меҳнат бозорида тан олинишини таъминлаш;
таълимнинг сифати ва рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб кредит-модуль тизимига ўтиш ва жаҳондаги етакчи ва нуфузли олий таълим муассасаларининг илғор тажрибаларини татбиқ этиш асосида ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш, ўқув ва илмий-услубий таъминотни таъминлаш;
замонавий таълим ва ахборот-коммуникация технологиялари кўникмаларига эга бўлган, мультимаданий ва мультилингвистик муҳитда дарс бера оладиган, тадқиқот кўникмаларига эга бўлган, Ўзбекистон ҳукумати ва бизнес олдида турган аҳамиятли вазифаларнинг ечимини топа оладиган янги авлод профессор-ўқитувчиларини шакллантириш;
мустақил таълим соатлари улушини 60 фоизгача ошириш, талабаларда танқидий, ижодий ва креатив фикрлаш, тизимли таҳлил қилиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ўқув жараёнида компетенцияларни кучайтиришга қаратилган методика ва технологияларни жорий этиш.
LiveБарчаси