Божхона омборларида қанча озиқ-овқат маҳсулотлари мавжуд? (рўйхат)
Жамият
−
21 Апрель 2020
4402Жорий йилнинг 20 апрель куни ҳолатига божхона омборларида қиймати 42,1 млн АҚШ долларига (94,9 минг тонна) тенг озиқ-овқат (шу жумладан буғдой) товарлари сақланмоқда. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати QALAMPIR.UZга маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, божхона омборларида асосан қуйидаги маҳсулотлар мавжуд:
• буғдой (68,9 минг тонна, қиймати 13,5 млн доллар),
• гўшт (3,7 минг тонна, қиймати 4,2 млн доллар),
• кунгабоқар ёғи (3,2 минг тонна, қиймати 2,3 млн доллар),
• шакар (2,2 минг тонна, қиймати 836,3 минг доллар),
• маргарин (2,1 минг тонна, қиймати 2,4 млн доллар),
• соя, арахис, зайтун ёғи (1,5 минг тонна, қиймати 1,2 млн доллар),
• картошка (минг тонна, қиймати 143,3 минг доллар),
• консерваланган сабзавотлар (879,7 тонна, қиймати 917,7 минг доллар),
• сут маҳсулотлари (471,4 тонна, қиймати 586,4 минг доллар),
• макаронлар (453,2 тонна, қиймати 570,6 минг доллар),
• гуруч (448,0 тонна, қиймати 137,3 минг доллар),
• болалар овқати (375,6 тонна, қиймати 1,9 млн доллар),
• нўхат (330,2 тонна, қиймати 111,9 минг доллар),
• био қўшимчалар (327,7 тонна, қиймати 2,8 млн доллар),
• ун (233,9 тонна, қиймати 77,1 минг доллар),
• консерваланган гўшт махсулотлари (202,0 тонна, қиймати 185,7 минг доллар),
• бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари (2722,3 тонна, қиймати 2,6 млн доллар).
Маълумот учун, божхона омборларидаги ҳолат ўзгарувчан бўлиб, расмий маълумотлар божхона масъуллари томонидан кунлик янгилаб борилади.
LiveБарчаси