Ўзбекистонда “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилади

Жамият

image

Ўзбекистонда “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги қонунишлаб чиқилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида сўз борган. 

Қарорда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини тайёрлаш ва киритишда аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари функциялари ҳамда ваколатлари аниқ чегараланишини назарда тутиши кераклиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимовга – Концепция ва Комплекс чора-тадбирларни ижро этиш юзасидан масъул вазирликлар ва идоралар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига – Концепция ва Комплекс чора-тадбирларда назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида бажариш юкланмоқда. 

Илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари раҳбарларига – фундаментал ва амалий фанлар ривожланишини таъминлаш, шунингдек, аҳоли руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизмати учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш юзасидан шахсий жавобгарлиги кўрсатиб ўтилиши керак.  
 


Мақола муаллифи

Теглар

руҳий саломатлик Психиатрия ёрдами тўғрисида қонун

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг