Чегарада Ўзбекистонга олиб кирилаётган қарийб 230 кг “героин” фош қилинди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятидаги “Ойбек” чегара божхона постида юк машинасидаги хуфя жойларда 232 дона ўрамда салкам 230 кг. героинни олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, чегара постида ҳужжатларга кўра, Россия Федерациясига йўл олган 21 тонна 649 кг. пахта толаси ортилган юк машинаси тўхтатиб текширилган. Текширувда шубҳали ҳолат аниқланган.

Шундан сўнг шубҳа остига олинган юк автотранспорт воситаси тезкор тузилмаларнинг махсус кузатуви остида, қолаверса, хавфсизлик нуқтаи назаридан чегара-божхона постидан чеккароқ ҳудудга, аниқроғи “Янгийўл”  божхона пости тасарруфидаги божхона омборига келтирилган.

“Янгийўл”  божхона пости тасарруфидаги божхона омборида транспортга ортилган 107 та пахта тойлари тиркамадан туширилган. Шубҳали нарса кўринган жойдан эса жами 232 дона ўрам топилган. 

232 дона ўрамларнинг жами оғирлиги ўрами билан биргаликда ҳисоблаганда 245 кг. 200 гр.ни ташкил қилган. Экспертиза хулосаси эса уларнинг барчаси “героин” гиёҳвандлик воситаси эканлигини тасдиқлаган. Мазкур ҳолатда тўхтатиб қолинган героиннинг соф оғирлиги 229 кг 719 грни ташкил қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

гиёҳванд модда

Баҳолаганлар

251

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made