Тошкентда “Газель” ёниб кетди
Жамият
−
29 Август 2019
3743Кеча, 28 август куни тахминан соат 17:00 лар атрофида пойтахтнинг Шайхотоҳур тумани Себзор кўчасида “Миркамол Транс Сервис” МЧЖга тегишли “Газель” русумидаги автомобилда ёнғин келиб чиқди.
Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Ёнғин вақтида микроавтобус салонида техник таъмирлаш ишларини олиб бораётган 39 ёшли ҳайдовчи Умиджон Р. бўлган.
Электр узатиш тизимидаги қисқа туташув ёнғин келиб чиқишига дастлабки сабаб сифатида келтирилган.
LiveБарчаси