Самарқандда икки ўқитувчи танишини ўлдирди
Жамият
−
25 Октябрь 2019
7387Кеча, 24 октябрь куни Самарқанд вилоятида 36 ва 35 ёшли педагог-ўқитувчилар қотилликка қўл урди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
24 октябрь куни Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, “Накурт” маҳалласида ўқитувчилар Азиз С. (1983 й.т.) ва Хамид Б. (1984 й.т.) таниши ветеренария бўлими ходими Умид С. (1984 й.т.) билан ўзаро келишмовчилик туфайли жажаллашиб, танасининг турли жойларига уриб, қасддан ўлдирган. Сўнг, марҳумни ўзига тегишли бўлган автомашинаси ичига ўтказиб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани прокуратураси томонидан Азиз С. ва Хамид Б.ларга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “п” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси