РФда коронавирусга чалинган 500 га яқин тиббиёт ходими қурбон бўлган
Олам
−
18 Июнь 2020
7737Россияда 500 нафарга яқин тиббиёт ходими COVID-19 коронавирус инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда Россиянинг Соғлиқни сақлаш соҳасини назорат қилиш федерал хизмати раҳбари Алла Самойлова маълум қилди.
“489 – бу тиббиёт ходимлари, яъни биз, афсуски, 500 га ҳамкасбимизни йўқотдик”, деган Самойлова Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ўтказилган Бутунроссия онлайн-конференциясида.
Маълумот учун, Россияда 561 091 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 7 660 нафари вафот этган ва 313 963 нафари соғайган. Бугунгача РФда 15 991 697 та коронавирус тести ўтказилган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023