Ўзбекистонда талабаларнинг биринчи коворкинг маркази очилди

Жамият

image

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кўмагида Тошкент архитектура-қурилиш институтида биринчи талабалар коворкинг-маркази ташкил этилди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
 
“Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг молиявий кўмагида Тошкент архитектура-қурилиш институтида талабалар коворкинг маркази ташкил этилди.
 
Бу республика ОТМлари орасида биринчи коворкинг маркази ҳисобланади.
 
Коворкинг марказида талабалар  қизиқарли архитектура лойиҳалар устида ишлашлари, мустақил ёки гуруҳ билан ишлаган ҳолда тажриба алмашиш ва ўз ғояларини ривожлантириши, жамоат ишлари билан шуғулланишлари мумкин.
 
Эътиборлиси, коворкинг марказининг дизайн лойиҳасидан тортиб, то хонанинг ички безагигача бўлган ишларни институт талабаларининг ўзи устозлари билан биргаликда  амалга оширишган.
 
Марказ ҳар хил шаклга эга бўладиган (трансформер) мебел, тақдимот ускуналари, маркерли тахта (доска)лар билан жиҳозланган ҳамда архитекторлар учун барча замонавий дастурлар ўрнатилган иккита алоҳида компьютер хоналари мавжуд.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

коворкингмаркази

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

2.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар