Ноқулай об-ҳаво сабаб имтиҳон кунлари ўзгартирилиши мумкин

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, бугундан республика миқёсида олий таълим муассасалариларга кириш имтиҳонлари бошланди. 
Илк бор имтиҳонлар бино ичида эмас, очиқ жойда ўтказиляпти. Шу сабабдан об-ҳаво инжиқликлари тест синовларининг боришига таъсир қилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон мажлиси баёни қарорига кўра, имтиҳонлар даврида об-ҳавонинг ноқулайликлари кузатилса, тест синовларинг куни ўзгартирилидиган бўлди. Тест кунларини ўзгартириш ҳуқуқи Давлат тест марказига берилди.

Унга кўра, Давлат тест марказига тест синовлари ўтказиладиган кунларда ноқулай об-ҳаво шароити кутилган ҳудудлардаги тест синовларини ўтказиш вақти ва кунини Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси билан келишган ҳолда ўзгартириш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, Давлат тест маркази Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари билан биргаликда ноқулай об-ҳаво шароити кутилган ҳудудларда тест синовларини ўтказиш вақти ва куни ўзгартирилганда, абитуриентларга тест синовини ўтказиш вақти ва куни ҳақида оператив тарзда хабар етказилишини таъминлайди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

об-ҳаво имтиҳон ДТМ

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг