Ўзбекистон томонидан ёрдам кўрсатилган давлатлар сони яна биттага ошди

Жамият

image

Бугун, 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикасига дўстона ёрдам юборди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ушбу ёрдам коронавирус пандемиясига қарши курашишда кўмак бериш учун жўнатилди.

Маълумотларга кўра, фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан шакллантирилган юк таркибига тиббий ниқоблар ва қўлқоплар, ҳимоя комбинезонлари, антисептиклар ва коронавирусга қарши курашишда зарур бўлган бошқа тиббий воситалар киритилган.

Дўстона ёрдам Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги самолётида Минскка жўнаб кетди.

Ўзбекистон томонидан қатор қўшни давлатларга коронавирусга қарши кураш учун инсонпарварлик ёрдами жўнатиб келинмоқда. Масалан, 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг махсус фармонига биноан Хитой Халқ Республикасига инсонпарварлик ёрдами юборилган эди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Эрон Ислом Республикасига инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида”ги фармойишига кўра, Эронга тиббий буюмлар шаклида инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон қўшни Қирғизистон Республикасига ҳам 1 апрель куни минг тонна ун, турли озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда фойдаланиладиган бир марталик бош кийимли ҳимоя комбинзони, респиратор, қўлқоп, ҳимоя кўзойнаги, пирометр ҳамда тест-системалардан иборат инсонпарварлик ёрдамини юборди.

Айнан шу куни Афғонистон Ислом Республикасига коронавирус COVID-19 инфекцияси тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий буюмлар ва болалар трикотаж маҳсулотлари кўринишида инсонпарварлик ёрдами юборилди. 

Шунингдек, жорий йилнинг 9 апрель куни Ўзбекистон Тожикистонга ҳам коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга кўмаклашиш учун инсонпарварлик ёрдами кўрсатди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Тожикистон Ўзбекистон Эрон Хитой Қирғизистон

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг